Кукурелья илк бор Испания терма жамоасига чақирилди. У жароҳат олган Гайяни алмаштирди

Alisher
12 ноя 2020, 13:37
"Хетафе" ярим ҳимоячиси Марк Кукурелья илк бор Испания терма жамоасига чақирилди.

Жамоа бош мураббийи Луис Энрике Нидерландия терма жамоаси (1:1)га қарши ўйинда жароҳат олган ва биринчи таймда алмаштирилган ҳимоячи Хосе Гайянинг соғлиги билан таваккал қилмади.

Энрике ўтган мавсумдаги муваффақиятли ўйини ва ҳозирги старти туфайли Кукурельяни таклиф қилишга қарор қилди.

22 ёшли футболчи жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 8та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.


AlisherМуаллиф
Манба: AS