

"Ҳақиқатдан ҳам бахтлиман. Бу мен учун дунёнинг энг зўр клубларидан бирига ўтиш катта имкониятдир. Клубда бахтли бўлиш ва жамоага фойда келтириш учун бор кучимни ишга соламан", — дейди ўйинчи.
24 ёшли испан билан 2028 йилнинг ёзига қадар шартнома имзоланди.
"Барселона" тарбияланувчиси ўтган мавсум барча мусобақаларда 38та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.



