UZ

Сўнгги янгиликлар

03:30Конференциялар лигаси. "Челси" 8та гол урди, "Фиорентина" ютқазди ва бошқа натижалар  0 03:15Европа лигаси. МЮдан илк ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:18Родри. Футбол мавжудлиги учун шукрона айтаман (мутолаа учун)  0 00:40Европа Лигаси. Жарима майдончасида ёлғиз қолган Кевин Маккалистер "Рома"ни ранжитди  9 23:59Дешам нима сабабдан Килиан Мбаппени термага чақирмаганини айтди   2 23:55Ибрагимович Флорентино Пересга: "Респект"   1 23:42Алаба тўп билан машғулотларга киришди  0 23:30Эрнан Креспо "Ал Айн"дан кетди!  0 23:22"Милан" Рейндерс билан шартномани узайтириш бўйича ишларни олиб бормоқда  0 23:15Мусаев — Россия Премьер-Лигасининг октябрь ойидаги "Энг яхши мураббийи"!  3 23:04"Интер" ва "Ювентус" бир ҳимоячига қизиқиб қолди  0 22:53Григорий Колосовский: "Самвел Бабаян клуб бошқарувида борлигини айта олишим мумкин"  10 22:37Вадим Абрамов: "Футбол бизни жазолади"  4 22:28Европа Лигаси. "Галатасарой" - "Тоттенхэм": Асосий таркиблар маълум  2 22:10Ямаль 21 ёшгача бўлган футболчилар рейтингида етакчи  13

"Кучли рақиблардан қўрқиш каби руҳий муаммолар футболчиларимизда анча камайган" — "Mirabror Usmanov Memorial Cup -2023" олдидан матбуот анжумани ўтказилди Янгиликлар

"Кучли рақиблардан қўрқиш каби руҳий муаммолар футболчиларимизда анча камайган" — "Mirabror Usmanov Memorial Cup -2023" олдидан матбуот анжумани ўтказилди

Хабарингиз бор, ўтган йили ўтказилган "Mirabror Usmanov Memorial Cup -2023" мусобақаси анъанавий тарзда бу йил ҳам ташкил этилди.

Мазкур турнирда 2008 йиллардан иборат Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Черногория, БАА ва Саудия Арабистони терма жамоаларига қарши майдонга чиқади. Бугун ЎФА мажлислар залида эртага старт оладиган турнир олдидан матбуот анжумани ўтказилди.  

Эслатиб ўтамиз, жамоамиз мусобақадаги дастлабки баҳсни 11 август куни БААга қарши ўтказади.

Ислом Исмоилов (Ўзбекистон U-15 бош мураббийи) - Бундай рақибларга қарши ўйинлар олдимизда турган мусобақаларга тайёргарлик вазифасини ўтайди. Учта жамоа ҳам юқори савияда. Уйда ўйнаётганимизни ҳисобга олиб, мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. 

- Бу ёшда футболчиларнинг ҳолати турлича бўлади. Айримларида футболни янада узоқроққа олиб кетиши ҳали мавҳум . Бу ҳолат бўлажак расмий учрашувларга қанчалик таъсир қилади? Жамоада рақобат қандай?

- Бир жойда тўхтаб қолганимиз йўқ. Селекция ишлари давом этмоқда. Бундан ташқари ҳар бир клубда ўз дастури бор. Биз қўлдан келганча мураббийларга маълумот бериб борамиз. Албатта ҳар битта футболчи келажакда асосий терма жамоагача етиб боришини истаймиз. 

- Одатда кучли рақиблар билан ўйинлардан олдин саросима кўп кузатилади. Шогирдларингиз эртанги баҳсга руҳий тарафлама тайёрми?

- Охирги пайтларда футболчиларимизда бундай ҳолат йўқолган. Натижалар ҳам буни айтиб турибди. Футболчиларда рақибдан қўрқиш йўқ. Уларни ҳурмат қиламиз ва майдонга мухлисларни хурсанд қилиш учун тушамиз. 


Миня Жумович (Черногория  U-15 бош мураббийи) - Авваламбор ЎФАга мусобақага таклиф қилишгани учун раҳмат айтиб қоламан. Шуни айтишим керакки шаҳрингиз жуда гўзал. Ўйлайманки, бу мусобақада яхши натижа кўрсатамиз.

- Черногория бу мусобақада янги терма жамоа ҳисобланади. Турнирда терма жамоа олдига қандай мақсад қўйилган?

- Биз учун муҳим ҳисобланади. Қолган терма жамоаларни кучли, деб ҳисоблайман. Уларни ҳурмат қиламан. Қўл остимдаги 26 нафар футболчининг бари майдонга тушади. Бу мусобақа Европадаги саралаш учрашувларимиз учун ҳам фойдали бўлади. 

Стефан Саиллант (Саудия Арабистони U-15  бош мураббийи) - Таклиф учун ЎФАга миннатдорчилик билдираман. Бу баҳслар жамоамдаги йигитлар учун катта тажриба вазифасини бажаради. Мусобақада ўзимизнинг имкониятларимизни кўриб оламиз. 

- Саудия футболида катта ўзгаришлар юз беряпти. Юлдузлар ташрифи давом этяпти. Уларнинг фонида ўсмирлар, ёшларнинг ўз клубида ўйин амалиётига эга бўлиши имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Мусобага футболчиларга имконият бериш учун келганмиз. Улар қандай ҳолатда бўлмасин ўз клубида рақобатда ютиб чиқиши керак. 

Мажид Салем Обайд (БАА U-15  бош мураббийи) - Юқори даражадаги мусобақага келганимиз учун ташаккур билдираман. Ўз даражамизни кўрсатишимиз учун катта тажриба бўлади. Футболчилар учун ҳам фойдали жиҳатлари кўп. 

- 2019 йил Тошкентга 2004 йиллардан иборат БАА U-15 терма жамоаси билан Тошкентга келган эдингиз. Бу терма жамоадан нечта футболчи катта даражага чиқа олди?

- Аввал ҳам айтганимдек ўша терма жамоадаги 7-8 нафар футболчи миллий жамоага етиб борган. Бундан албатта мураббий сифатида фахрланаман. 


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика