UZ

Сўнгги янгиликлар

01:34"Лочин" устози Сардор Тўхтаев: "Йигитларимиз футбол ўйнашни исташса, Суперлиганинг исталган жамоасига қийинчилик туғдиришимиз мумкин"  3 01:23"Манчестер Сити" Виртцни сотиб олиш бўйича "Байер"га таклиф жўнатди  0 01:01Де Брюйненинг агентлари футболчининг хизматларини "Реал"га таклиф қилди  3 00:43Анчелотти Бразилия термасида Кака билан ишламоқчи  0 00:25Камолиддин Тожиев: "Пахтакор" ҳамма фронтда олий мақсад қўяди. Кўп гол ўтказаётганимиз мени безовта қилмоқда"  3 00:11"Пахтакор"нинг бразилиялик легионери ярим йилга сафдан чиқди  1 23:52Рўзиқул Бердиев: “У биз учун қиммат футболчи эмас, арзон футболчи“  10 23:20U21 биринчилиги. Водий дербисида дуранг, "Динамо"га техник мағлубият ёзилди ва бошқа натижалар (ЖАДВАЛ)  0 22:47“Динамо“га қарши учрашувдан сўнг мезбонлар устози қисқа фикр билдирди  8 22:28"Навоий ФА" бош мураббийи Даврон Турсунов: "ОКМКнинг энг зўр спорт формадаги пайтига тўғри келиб қолдик"   3 22:09Марат Мифтахутдинов: “Абрамов касал бўлиб қолгани сабабли Андижонга кела олмади“  2 21:38Миржалол Қосимов: "Охирги тур олдидан ҳеч нарса маълум эмас эди. Шу сабабли деярли асосий таркибни майдонга туширдик"  6 21:24Амалдаги чемпион ва кубок соҳиби Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида қолиб кетди  47 21:02Ўзбекистон Кубоги. "Насаф" "Пахтакор"га мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди. "Лочин" бу сафар "Сурхон"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  191 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  2

Кубок финалидаги ижобий жиҳатлар Янгиликлар

Кубок финалидаги ижобий жиҳатлар

Кеча Самарқанд шаҳрида 2016 йилги Ўзбекистон кубоги финал учрашуви бўлиб ўтди.

Кўпчилик "футбол журналистлари фақат танқид қилишади, ижобий томонларни кўришмайди" деб айтади. Кечаги финал ўйинида кўрган ижобий жиҳатлар ҳақида тўхталиб ўтмоқчиман.

БИР ДАҚИҚАЛИК СУКУТ

Бир кун олдин Бразилиянинг "Шапекоэнсе" клуби авиаҳалокатга учрагани ҳақида дунёнинг барча нашрлари ёзишди. ПФЛ Ўзбекистон кубоги финалини ушбу клуб вакиллари хотираси учун бир дақиқалик сукут билан бошлашга қарор қилди. Бу оддий ҳолатдек туюлиши мумкин, бироқ бир кун олдин бўлган воқеага ПФЛ тезда реакция кўрсатгани шахсан мен учун ёқимли бўлди. Ҳар ҳолда бутун бошли клуб авиаҳалокатга учрашини ўзбек халқидек яхши тушунадиган халқ жуда кам...


ЯНГИ КУБОК

 

Устоз журналистларнинг айтишича Ўзбекистон кубоги соҳибига топшириб келинаётган олдинги кубок 2001 йилдан буён хизмат қилиб келган экан. ПФЛ бу йил олдинги кубокдан воз кечиб янги дизайндаги кубокдан фойдаланишга қарор қилди. Кўпчиликка янги кубок ёқди, кўпчиликка ёқмади. Ҳеч қачон барчага бирдек ёқишнинг иложи йўқ, барчанинг ўз фикри бор, албатта. Лекин ПФЛ қандайдир янгиликка интилганининг ўзиёқ яхши жиҳат бўлди.


ЖОНЛИ ЭФИР



"Ҳа энди Ўзбекистон кубоги финалини ҳам жонли олиб бермаса СПОРТ канали нима қилиб юрибди" дейдиганлар кўплаб топилиши мумкин. Бироқ телеканал ходимлари Самарқанддан биринчи марта тўғридан-тўғри эфирни амалга оширишди. Трансляцияни кўрмадим, сабаби стадионда эдим. Европа ва Россияда бўлганидек ўйин фақат бир шарҳловчи томонидан ёритилмади. Яъни Мурод Ризаев майдоннинг ўзида, Дилшодбек Тўхтабеков эса шархловчилар хонасида ишлади. Ризаев баҳсдан олдин стадиондаги муҳит ҳақида маълумот берди, ўйин тугагач тезкорлик билан флеш-интервьюлар тақдим этди. Тўхтабеков эса баҳсни шарҳлаб борди.


ҚАЛИН КИЙИНТИРИЛГАН "БОЛБОЙЛАР"

Ўтган йил Жиззахда бўлган финал кучли ёмғир остида ўтганди. Ўшанда сайтимизда финал ҳақида танқидий мақолада тўп олиб берувчилар ҳақида ёзилганди. Кучли совуқда болакайлар футболка шортикда 90 дақиқадан ортиқ совқотиб тургани ҳақида гап борганди. Бу йил бу ҳолат кузатилмади. Тўғри ўйин вақтида Самарқандда совуққотадиган ҳаво бўлмади, лекин барибир Пеле футболчиликни тугатганида айтган гапини такрорлаймиз: Болаларни асранг! Бу ёки ПФЛ, ёки "Динамо" клубининг ташаббуси бўлса керак. Кимнинг ташаббуси бўлса ҳам отасига раҳмат!

2015 йил

2016 йил



СТАДИОН


1992 йил Ўзбекистон кубогининг биринчи финали Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтганди. Орадан 24 йил ўтгач мамлакат кубогининг ҳал қилувчи баҳси яна Самарқандда ўтказилди. Бу "Насаф" мухлислари учун ҳам, "Локомотив" мухлислари учун ҳам маъқул келгани шубҳасиз. Финал Тошкентда деярли бўш трибуналар остида ўтганидан кўра вилоятларда тўлиб тошган стадионларда ўтгани барибир бошқача кўринар экан. Самарқандда яшайдиган минглаб мухлислар биринчи марта Ўзбекистон кубоги ўйинини стадиондан туриб жонли томоша қилишган бўлса ажаб эмас. Ўтган йил Жиззахда ҳам шундай бўлгани аниқ. Демак вилоятларда яшайдиган футбол шинавандалари ҳам Ўзбекистон кубоги ҳал қилувчи ўйинидан баҳраманд бўлишмоқда. Бу йил водийга қатнайдиган поездлар йўлга қўйилгани кейинги йилларда финал водийда ўтказилишини кутишимиз мумкин. Шу ўринда "Динамо" клуби матбуот хизмати вакили Усмон ака Ибодовга барча журналистлар номидан раҳмат айтмоқчиман. Бу инсон ҳақиқий мезбонлардек ҳамкасбларини кутиб олдилар. Бироз режалар ўзгариб кетган бўлса ҳам барчаси яхши ўтди, Усмон ака раҳмат барчаси учун.


ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИ

Ўтган йил Жиззахда "Насаф" клубига кубок қандай ҳолатда топширилгани деярли барчанинг ёдида бўлса керак. Ҳеч қандай подиумсиз майдоннинг ўзидаёқ "Насаф" футболчиларига кубок топшириб қўйилган эди. Бу ОАВда кескин танқид қилинганди. Бу йилги финалдан кейинги тақдирлаш маросимига алоҳида тайёргарлик кўрилганига барча гувоҳи бўлди. Аслида ҳар қандай кубок финали шундай ўтиши керак. Лекин ўтган йилги хато ва камчиликларни тўғрилашга уринган ПФЛнинг ҳаракатларини таъкидлаш лозим.

2015 йил

2016 йил



"ЛОКОМОТИВ" КЛУБИГА РАҲМАТ

Финалга  Тошкентдан 10дан ортиқ журналист ва 200га яқин мухлислар Самарқандга мутлақо бепулга бориб келишди. "Локомотив" клуби ташаббуси билан 4та автобус барча хоҳловчиларни Тошкентдан Самарқандга беминнат олиб бориб келди. Сафар давомида журналистлар ва мухлислар Самарқанд шаҳридаги "Ҳазрати Ҳизр" масжидига бориб Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилишди, "Регистон" майдонига ташриф буюришди. Хуллас 2016 йил куз ойининг сўнгги куни воқеаларга бой тарзда ўтди.



Шахсан мен умримда биринчи марта Ўзбекистон кубоги финалини илк бор бунчалик яқиндан туриб томоша қилдим. 


Нарзулла Сайдуллаев


Рейтинг: +31   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика