Кубарси "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда майдонга туша оладими?
10 ноя 2024 18:50
Янгиликлар
Кубарси "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда майдонга туша оладими?
"Барселона" ҳимоячиси Пау Кубарси шанба куни машғулотларга қайтди.
Каталонияликлар бугун Ла Лига доирасида "Реал Сосьедад"га қарши ўйнайди.
Ҳафта ўрталарида Белградда "Барселона"нинг Чемпионлар Лигасидаги ғалабали учрашуви вақтида юз берган нохуш тўқнашувдан сўнг ҳимоячининг юзига чок тушганди.
У шанба куни машғулот майдонига қайтди, аммо ҳимоя ниқобида. Кубарси жароҳатига қарамай, "Сосьедад"га қарши ўйнашни истаморқда. Олдинроқ Кубарси жароҳати туфайли ниқоб таққан ҳолда майдонга туша олмаслиги ҳақида хабар берилганди, аммо "Барселона" бунга ечим топган кўринади.
Дарҳақиқат, Ханси Флик ўйиндан олдинги матбуот анжуманида Кубарсининг майдонга тушишини рад этмади:
"Ўйлайманки, Пау ўйнайди, у интенсив машғулот ўтказди".
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар