UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55ЖЧ-2022. Австралия Данияни мағлуб этиб, плей-оффга йўл олди  15 21:36Трезеге "Ювентус"да ишлашга тайёр  0 21:25ЖЧ-2022. Тунис — Франция. (Матнли трансляция)  10 21:09Тунис бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  2 20:52Неймарнинг қиёфадоши хавфсизлик ходимларини алдаб, стадионга ташриф буюрди ва мухлислар билан суратга тушди  9 20:23Даврон Ҳошимовга "Майкон" лақаби ким томонидан берилган?  10 20:11"Челси" Диогу Кошта учун 70 миллион евро беришга тайёрми?  2 19:47Кейруш Эрон терма жамоасидан кетганини маълум қилди  11 19:29Бундан роппа-роса 150 йил муқаддам дастлабки халқаро расмий ўйин ўтказилган  3 19:12ЖЧ-2022. Тунис — Франция. Таркиблар маълум  3 18:42Кьеллини "Ювентус"га қайтиши мумкин, фақат футболчи сифатида эмас  1 18:23Кафу: "Трент нега Англия термаси захирасида ўтирганини тушунмаяпман"  5 18:20Спортбарда севимли терма жамоангизни қўллаб-қувватлашни ёқтирасизми?  2 18:05Уэльс бош мураббийи: "Жамоам ҳақида ёмон гап айтишни тақиқлайман"  3 17:46Антони шамоллаб қолгани ҳақида: "Ҳаммаси кондиционерлар туфайли"  9

"Куала-Лумпур" ҳақида нималарни биламиз? Янгиликлар

"Куала-Лумпур" ҳақида нималарни биламиз?

Бугун Жиззахда "Сўғдиёна" клуби учун муҳим баҳс бўлиб ўтади.

Улуғбек Бақоев жамоаси ОФК Кубоги Ҳудудлараро финал баҳсида Малайзиянинг "Куала-Лумпур Сити" клубига қарши майдонга тушади. Ушбу ўйинда "Сўғдиёна" ғалаба қозонса, 22 октябрь куни Жиззахда Уммоннинг "Ал Сиб" клубига қарши майдонга чиқиш имкониятини яратади. 

Хўш, бугунги рақиб борасида қандай маълумотларга эгамиз? Қуйида шу ҳақда сўз юритамиз.

Қачон ташкил топган?

"Куала-Лумпур" 1947 йилда ташкил топган. Малайзия Суперлигаси иштирокчиси ҳисобланади. Жамоани "шаҳар йигитлари" деб чақиришади. Жамоа совринларини анча олдин қўлга киритган. Аниқроғи, 1986 ва 1988 йилларда Малайзия Биринчи лигаси ғолиблигини қўлга киритган. 2017 йилда эса Премьер-лигада чемпион сифатида Суперлигага йўлланма олган. Ўшанда клуб сафида ҳамюртимиз Бобур Акбаров тўп тепган. 

Шунингдек, жамоа Малайзия Кубоги, Ассоциация кубоги ва Суперкубок каби мусобақаларида зафар қучган. Ўтган мавсумда чемпионатда 6-ўринни олган. Ўтган мавсум Кубок финалида ғалаба қозониб, ОФК Кубогида иштирок этиш ҳуқуқига эга чиққан.

Халқаро майдондаги иштироки

Ушбу жамоа бундан аввал ҳам халқаро майдонда иштирок этган. Бироқ натижалари кўнгилдагидек кечмаган. ОФК Кубогида эса биринчи маротаба иштирок этди ва финалга қадар етиб кела олди. Жамоа мусобақадаги юришини "H" гуруҳида бошлади. "Макассар" (Индонезия) ва "Тампинс Роверс" (Сингапур) клублари билан бир гуруҳдан жой эгаллади. Дастлаб "Макассар" билан 0:0 ҳисобида дуранг қайд этган бўлса, сингапурликлар устидан ғалаба қозонди – 2:1. Шу тариқа, жамоа кейинги босқичга йўлланма олди. Ундан кейинги босқичдаги илк баҳсда "Вьеттел" (Вьеьнам) клубини пенальтилар сериясида енгди. Кейин яна "Макассар" билан зонал финалида мағлуб этди – 5:2. Бундан аввалги босқичда эса "АТК Моҳун Баган"ни 3:1 ҳисобида таслим қилган ҳолда Жиззахга етиб келди. 

Легионерлари

"Куала-Лумпур" клуби молиявий томонлама жуда бақувват ҳисобланади. Шу боис раҳбарият хорижлик мураббий ва футболчиларнинг хизматига таянади. Айни вақтда жамоани хорватиялик мутахассис Боян Ходак бошқароқда. 

Ходак 2021 йилнинг январидан буён клуб бошқарувида ва ўтган йили мамлакат кубогини жамоаси билан қўлга киритган. 

Жамоа сафида 5 та легионер тўп тепади. Легионерлар Филлипин, Колумбия, Австралия, Гана ва Бразилия фуқаролари ҳисобланади. Айтайлик, жамоа сардори Пауло Жозуэ бразилиялик ярим ҳимоячи бўлиб, бир неча йиллардан бери "Куала-Лумпур" шарафини ҳимоя қилиб келади. Айнан у жамоанинг асосий фигураси ҳисобланади. 

Тезкор Ромель Моралес ҳам ҳужум чизиғида жуда хавфли футболчидир. Ҳимояда эса австралиялик тажрибали ижрочи таклиф қилинган. Дарвозани эса филлипинлик Кевин Мендоса қўриқлайди.

Самандарбек тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
05 окт 15:06:37
uzbfcn
Ютамиз иншаоллох
+1   
05 окт 14:56:47
Собир Кобилов
Жиззах жамоасига ишонаман йутади худо хохласа жасур Хасанов бошлаб беради голларни
+1   
05 окт 14:36:18
Rahmatillo Hafizov
Buxorolik muxlislar nomidan omad tilayman Jizzaxliklarga faqat galaba
+1   
05 окт 14:34:49
Ubu Muslim
Mag'lub bulmaydigan jamoni uzi yuq
Bosinglar jizaxliklar
   
05 окт 16:13:28
BS
Мани шахсий фикрим - Малайзия футболини ҳурмат қилган ҳолда, даража бўйича камида 3 баробар кучли Сўғдиёнани савияси. Шунинг учун ютқазишга ҳаққи йўқ. Омад Сўғдиёна!
   
05 окт 14:43:06
Shuxratcik Fcb
Kuala Lumpurda 7 tadan oshiq xafli legionerlari borlegini bilamiz. Sugdiyona 5ta uyindan beri galaba nmaligini bilmay kelayotganligini xam bilamiz
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика