Кройфф: "C" гуруҳи – "ўлим гуруҳи"
26 авг 2022 21:47
Янгиликлар
Кройфф: "C" гуруҳи – "ўлим гуруҳи"
Афсонавий Йохан Кройфнинг ўғли Йорди Кройфф қуръада "кўк-анорранглилар" билан бир гуруҳга тушган квартетга юқори баҳо берди.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона"ни "Бавария", "Интер" ва "Виктория" Пльзень билан учрашувлар кутмоқда.
"Қийин бўлади, кучли ва катта жамоалар йиғилди. Бу – "ўлим гуруҳи". Бу завқ олиш ва азобланишга олиб келади.
Левандовски бу сафар "Барселона"да ҳаракатланади? Бу ижобий ҳолат. Унинг учун бу ўйинлар ("Бавария"га қарши – таҳр) алоҳида аҳамият касб этади, лекин биз учун ҳам, чунки биз уларга қарши кетма-кет уч-тўртта оғир ўйин ўтказганмиз. Аммо энди ҳозир бизда бошқа жамоа бор. "Интер" Лукакуни қўлга киритиш орқали кучайди ва уларга қарши ҳам қийин ўйин кутиб турибди. Ҳаммани ҳурмат қилишимиз керак", – деди "Барселона" раҳбарияти вакили.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар