Кроос Медиалигани ишга туширди, иштирокчилар орасида ўнлаб футбол юлдузлари бор
07 авг 2024 17:38
Янгиликлар
Кроос Медиалигани ишга туширди, иштирокчилар орасида ўнлаб футбол юлдузлари бор
Германия собиқ футболчиси Тони Кроос EA Sports FC EliasN97 ўйинчиси билан биргаликда Германияда Медиалигани йўлга қўйди.
Бу ҳақда "Marca" нашри хабар берди.
Манбага кўра, ушбу мусобақада "Эдмонтон"нинг амалдаги хоккейчиси Леон Драйзайтль, "Реал" ҳимоячилари Давид Алаба ва Антонио Рюдигер, "Бавария" футболчиси Альфонсо Дэвис, Франк Рибери, Клаудио Писарро ҳамда бошқа бир қанча ҳозирги ва собиқ футбол юлдузлари бошчилигидаги 14 жамоа иштирок этади.
Кроос Медиалигасининг биринчи тури 1 сентябрь куни бўлиб ўтади ва Кёльндаги 18,5 мингга яқин томошабинга мўлжалланган аренада ўтказилади. Германияда бошқа Медиалига ҳам мавжуд бўлиб, унинг асосчилари маҳаллий терма жамоанинг собиқ футболчилари Матс Хуммельс ва Лукас Подольскидир.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар