Кроос фаолиятига якун ясаши мумкин
28 июн 2022 22:02
Янгиликлар
Кроос фаолиятига якун ясаши мумкин
"Реал" ярим ҳимоячиси Тони Кроос ҳали келажаги борасида бир қарорга келгани йўқ.
"AS"нинг бугунги биринчи саҳифаси немис футболчиси билан боғлиқ вазиятга бағишланди.
Тажрибали футболчининг шартномаси 2023 йилнинг июнида якунига этади ва ҳозирча томонлар ҳамкорликни яна бир йилга узайтириш борасида келиша олишмаяпти.
Манбанинг таъкидлашича, футболчи мавсум давомида нима қилишни ўйлаб кўради. У клубда қолиши ва футболчилик фаолиятини бутунлай якунлаши мумкин.
32 ёшли ярим ҳимоячи ўтган мавсумда 44 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар