

Бу ҳақида "Сток Сити" ҳужумчиси Боян Кркичнинг отаси маълум қилди.
"Куртуа "Барселона"га ўтишни жуда хоҳлаганди. 2011 йилда "Барса" уни 3-4 млн евро эвазига сотиб олиши мумкин эди. Куртуа "Барселона"нинг иккинчи жамоасида ёки бошқа клубда ижара асосида ўйнашга тайёр эди. Бундан сўнг бир ой ўтиб у "Челси"га ўтди" - дейди Кркичнинг отаси.



