Кристиан Бентеке: "Азар ҳар доим "Реал" унинг орзуси эканлигини айтарди"

Белгия терма жамоаси ҳужумчиси Кристиан Бентеке ҳамюрти Эден Азарнинг "Реал"га ўтиши борасида фикр билдириб ўтди.

"Биз бир-биримизни болаликдан биламиз. У менга ҳар доим "Реал" унинг орзуси эканлигини айтарди. Қарор анча олдин қабул қилиб бўлинган эди", – дейди Бентеке.

Ўтган мавсум АПЛда супер кўрсаткич (37 ўйин, 16 гол, 15 ассист) қайд этган Азар ниҳоят "Реал" клуби футболчисига айланди.


Манба: goal.com