"Кристал Пэлас"нинг хўжайинлари ўзгариши мумкин

Narzulla Saydullayev
14 мар 2015
Жош Харрис бошчилигидаги америкалик инвесторлар 90 миллион фунт эвазига "Кристал Пэлас"ни сотиб олмоқчи.
Харрис АҚШда баскетбол бўйича "Филадельфия Севенти Сиксерс" ва хоккей бўйича "Нью-Жерси Девилс" клублари хўжайини ҳисобланади. Бизнесмен анчадан буён Англия клубларидан бирини сотиб олмоқчи. У 2010 йилдаёқ "Пэлас"га қизиқиб қолганди.

Financial Times нашрининг хабарига кўра, Харрис узоқ кутилган харидни амалга ошириши мумкин. Apollo Global Management ва Blackstone инвестицион компаниялари Жошга молиявий кўмак беришади.

Бойлиги 2.6 миллиард долларга баҳоланаётган Харрис ўз шериги Дэвид Блитцер билан бирга клуб акцияларининг каттагина қисмига эга бўлишади. Клубнинг ҳозирги президенти Стив Пэришнинг акциялари 15% қолади. Яна бир қатор кишилар 5% акциялардан олишади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fapl.ru