UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  0 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  12 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  68 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1009 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  16 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  10 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0

Криштиану Роналду: “Рауль яна 300та гол уришимга тилак билдирди” Янгиликлар

Криштиану Роналду: “Рауль яна 300та гол уришимга тилак билдирди”

Теглар :  РоналдуРеал
“Мальмё”га қарши беллашувдан кейин Роналду ярим йиллик танаффусни бузиб, журналистларнинг ўйин ва рекорди ҳақида саволларига жавоб қайтарди.


- Рекорд билан табриклаймиз. Нималарни ҳис қиляпсиз?

- “Реал” либосини илк бор кийганимда ушбу рекордни янгилашни мўлжалламагандим. Лекин охирги учрашувларда буни тез орада қувиб ўтишимни билдим. Лекин энг муҳим нарса жамоа бўлиб қолаверади.

- Рауль сизга нима деди?

- У менга хабар юборди ва яна 300та гол уришимга тилак билдирди. У бу сўзларни чин юракдан айтганини биламан.

- Нега шунча пайт жим юрдингиз?

- Бу менинг қарорим эди: қачон хоҳласам, шунда гапираман ва клуб мени ОАВ билан мулоқот қилишга мажбур қилмади.

- Клубдан кимдир сизга ҳурматсизлик билан муносабатда бўлдими?

- Ҳозир бундай нарсаларни муҳокама қилишнинг вақти эмас. Қачондир кимдир жим турганда нимадир жойида эмас деб ўйлашади. Бироқ ҳар ким хоҳлаганини ўйлайверсин.

- Қувончли лаҳзангизни бўлишни истамайман, лекин Пике айтган гап сизни асабийлаштирмадими?

- Ахмоқона савол.

- Қандай эканлигини билмайман, бироқ буни бериш менинг вазифам.

- Биласизми, нима учун ОАВ билан гаплашмайман? Ақлли инсонмисиз? Журналист бўлиш учун ақлли бўлиш лозим. Ёмон саволлар беришгани учун ОАВ билан мулоқотда бўлмайман. Сиз мендан 5 ой аввал бўлиб ўтган нарса ҳақида сўраяпсиз.

- Биз сиз ҳақингизда кўплаб яхши нарсаларни ёзамиз.

- Аммо бугун жамоа билан рўй берган яхши нарсалар ҳақида сўрашмаяти. Нега Пике билан муаммо боғланишини истайсизлар? Нега бу менга тааллуқли бўлиши керак?

- Сиз ажойиб рекордга эришдингиз ва шу сабабли микст зона (журналистлар интервью олишига мўлжалланган)га чиқишга қарор қилдингизми?

- Бошқа ўйинчилар ҳам гапиришди – ҳамиша бир хил футболчилар жавоб беравермайди. Президент ёки клуб раҳбарияти нега жим юрганим тўғрисида сўрашмади. Ҳамиша журналистларнинг саволларига жавоб берганман, бироқ бир сафар бу ҳолат ўзгарди.

- “Реал”да ушбу ёзда қолишингизга шубҳа қилганмидингиз?

- Келажагим “Реал” билан боғлиқ. Бу ерда бўлиш менга ёқади. Жамоа билан совринлар ютиб, ўзимни ажойиб ҳис қилишни хоҳлайман. Аввал ҳам айтганимдек, келажакда нима бўлишини билмаймиз.

- Сиз барчасидан қониқяпсизми?

- Ҳамма билан яхши муносабатдаман: президент, мураббийлар, клуб ходимлари. Профессионал ўйинчиман ва муносабатларим яхши.

- Ёзда “A Bola”га берган интервьюда сизни “Реал”дан кетказишни хоҳлаган инсонлар борлиги тўғрисида гапиргандингиз.

- Ҳеч ким келаси ёзда нима бўлишини билмайди. “Реал”да совринлар ютишга етарли имконият бор ва мен уларга эга чиқишни истайман. Бироқ келажакда нима кутаётганини билмайман.

- Дербида “Атлетико”ни ранжитишни истайсизми?

- “Атлетико”га қарши ўйинлар ҳамиша қийин кечади, рақиб ажойиб жамоага эга. Ўйинга тайёрмиз ва яхши ҳолатдамиз.

- Энди қайси рекордни янгилайсиз?

- Яна нимадир қолдими? (кулади)

Роналдунинг голларига тааллуқли яна бир маълумот. Ўнг оёғида 326, чап оёғида 90, бошида 83 тўп киритган. 417 голни Криштиану жарима майдони ичидан урган, 84тани эса ташқарисидан. 81 марта пенальтидан унумли фойдаланиб, 45 бор жарима зарбасидан тўп киритишга эришган.


Беҳзод Назаров тайёрлади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика