

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду яна бир рекорд соҳибига айланди. Футболчи терма жамоа сафида майдонга тушиш борасида Европа рекордини қўйди. Қатарга қарши ўйинда терма таркибида 181-ўйинида майдонга тушган Роналду 180 та ўйин ўтказган Серхио Рамосни қувиб ўтиб, якка пешқадамга айланиб олди. Жаҳон рекорди Малайзиялик Со Чин Аунга тегишли, Аун терма сафида 195 та ўйин ўтказган(1969-1984). Шундай қилиб, Криштиану Роналдуни терма жамоалар сафида ўйин ўтказиш бўйича жаҳон рекордидан 15 та ўйин ажратиб турибди.



