

Футболчи "Шанхай СИПГ"нинг стадионига келиши билан, меҳмонлар кийиниш хонасига йўл олди ва ўзининг собиқ устози, Португалия терма жамоасида бирга ишлаган Луис Филипе Сколари билан саломлашди.

Шундан сўнг, португалиялик стадион майдонига чиқди ва мухлислар билан сўрашди.

Дунё футболи юлдузи икки жамоа аъзоси билан ҳам суратга тушишга улгурди.

Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов "Шанхай СИПГ" асосий таркибида майдонга тушган.
"Шанхай СИПГ" ҳамда "Гуанжоу Эвергранд" ўртасидаги ўйин ҳисобини бу ерда билиб олишингиз мумкин. ЎЙИН ТАФСИЛОТИ



