"Краснодар"ни 8 нафар легионер тарк этди

Sherzod Nurmatov
3 мар 2022
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

"Краснодар" 8 нафар легионер футболчиси билан шартномани бекор қилди. Гап Вандерсон, Кайо, Эрик Ботхейм, Кристиан Рамирес, Жон Кордоба, Виктор Классон ва Реми Кабелла ҳақида бормоқда.

Маълумотларга қараганда, футболчилар клуб ихтиёрини тарк этди ва улар мустақил равишда шуғулланишади.

Кеча "Краснодар" легионерлари машғулотларда қатнишишдан бош тортишган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: fckrasnodar.ru