"Краснодар" Сафоновни Европа клубларидан бирига ижара бермоқчи

Omonjon To`xtamirzayev
7 апр 2023
Россиялик посбон Матвей Сафонов ёзда "Краснодар"ни тарк этиши мумкин.

Манбанинг хабарига кўра, "буқалар" дарвозабонни Европа клубига ижарага бермоқчи. "Краснодар" Сафонов Европада ўзини яхши томондан кўрсатишини ва кейин уни топ жамоага қимматроққа сотишни исташмоқда.

Клуб раҳбарияти уни "Зенит"га қўйиб юбормоқчи эмас. Матвейнинг ўзи ҳам нималарга қодирлигини кучлироқ чемпионатда синаб кўрмоқчи.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia