"Краснодар" бош мураббий Гончаренкони истеъфога чиқарди

Alisher
5 янв 2022
"Краснодар" раҳбарияти бош мураббий Виктор Гончаренкони истеъфога чиқаришга қарор қилди.

Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. "Буқалар" шунингдек унинг икки ёрдамчиси билан хайрлашди - Василий Березуцкий ва Александр Ермакович.

Гончаренконинг "Краснодар" билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Беларуслик мутахассис "Краснодар"га қадар 2016-2021 йилларда ЦСКАда ишлаган.


AlisherМуаллиф
Манба: fckrasnodar.ru