

"Мен учун Скоулз энг яхшиси. У ажойиб футболчи бўлган. Унинг ўйинларини YouTube орқали томоша қилиш жуда ёқади. У барча сифатларга эга эди, ажойиб ярим ҳимоячи бўлган, голлар урган, яхши ҳимояланган ва ҳужумга ўтган. Ҳеч қачон бировга ўхшашни истамаганман, аммо у орқали ўйинларимни яхшилашга интиламан. Лука Модрич ва Андрес Иньеста каби футболчилар ҳам менга ёқади", - деди Ковачич.



