

"Барчада старт оғир бўлади. Бош мураббий янги мавсум учун қандай тайёргарлик кўришимиз кераклигини яхши билади.
Лэмпард билан бирга ишлашни жуда ҳам истайман. У ажойиб футболчи бўлган ва яхши мураббий бўлиб етишмоқда. Ундан янада кўпроқ гол уришни ўрганишни истайман. Энди ўтган мавсумдаги хатоларни тўғрилаш вақти келди", - деди хорватиялик.
Олдинроқ Ковачич "Челси" билан 5 йиллик шартномага имзо чекканди.



