

Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Унга кўра, бирмингемликлар 31 ёшли бразилияликнинг трансферига ҳали "яшил чироқ" ёқмагани учун клублар ўртасидаги музокаралар давом этмоқда.
Ярим ҳимоячининг "Астон Вилла" билан битими 2026 йилнинг ёзида якунига етади.
Коутиньо ўтган мавсум клуб сафида 22 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та тўп киритган.



