Коутиньо Бразилияга қайтиш истагида

Sherzod Nurmatov
21 дек 2022
Футболчи АПЛни тарк этиши мумкин.

"Астон Вилла" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо Бразилияга қайтмоқчи. Бу ҳақда "Goal" хабар бермоқда.

"Коринтианс" 30 ёшли ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олиш ниятида. Бироқ "оқ-қора"лар "шерлар"га фақат футболчининг маошини ярмини тўлаган ҳолда ижарага олмоқчи эканликларини ошкор қилишди.

Миш-мишларга кўра, "Астон Вилла" бош мураббийи Унаи Эмери Коутиньога умид боғлагани йўқ.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Goal