

"Биз 40 дақиқа давомида дунёнинг энг яхши жамоасига қарши ўйин олиб бордик. Жамоам мундиалда ажойиб иштирок этди, аммо бугунги ўйин мени бироз ҳафа қилди. Учта голни кичик хатоларимиз сабаб ўтказиб юбордик. Мени бир нарса ўйлантирмоқда. Агар 1-турдаги рақибимиз Парагвайга мағлуб бўлмаганимизда, ушбу мусобақада яна узоқроқ вақт давомида иштирок этишимиз мумкин эди. Бутун мусобақа давомида яхши ҳиссиёт қолдирдик деб ўйлайман. Қийин ва мезбон жамоа бор гуруҳдан кейинги босқичга чиқа олдик. Бу жуда яхши натижа", - дея фикр билдирди Коста-Рика терма жамоаси бош мураббийи Александер Рамос.
Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди



