Косово клублари келаси мавсумда ЧЛ ва ЕЛ турнирларида иштирок этиши мумкин
Aslanov Jasurbek
18 май 2016, 17:25
УЕФА ижро қўмитаси келаси мавсумда Косово чемпиони ва мамлакат Кубоги ғолибини Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси биринчи саралаш босқичида иштирок этиш учун руҳсат берди.
Клублар 2016 йилнинг 31 май кунигача лизенциялашдан ўтиши мумкин.
Бундан ташқари, Гибралтар ва Косово терма жамоалари ЖЧ-2018 саралашида ҳам иштирок этиши муҳокама қилинмоқда.