UZ

Сўнгги янгиликлар

22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  0 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  9 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  2 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  20 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  29 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  1 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  3 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0

Космин Олариу: "Насаф"нинг қандай кучга эга эканлигини биламиз" Янгиликлар

Космин Олариу: "Насаф"нинг қандай кучга эга эканлигини биламиз"

ОЧЛнинг 4-тури доирасида "Насаф"га қарши ўйиндан олдин "Шаржа" бош мураббийи Космин Олариу ҳамда Себастьян Тальябуэ матбуот анжуманида иштирок этди.


Космин Олариу: - Қаршига иккинчи марта ташриф буюряпман ва бу жамоани яхши биламан. "Насаф" ўз майдонида яхши ўйнайдиган жамоа. Доимий равишда мухлислари қўллаб-қувватлаб туришади. "Насаф" ўз услубига эга жамоа, шу сабабли эртага бизни қийин ўйин кутиб турганини яхши биламиз. Шаржадаги илк ўйинда бунинг гувоҳи бўлганмиз. 

Себастьян Тальябуэ: - Эртага бизни жуда қийин учрашув кутиб турибди. "Насаф"нинг қандай кучга эга эканлигини биламиз. "Насаф" гуруҳимиздаги энг яхши жамоалардан бири. Эртанги учрашув биринчисидан кўра қийинроқ бўлади. Чунки ғалаба бизга ҳам, "Насаф"га ҳам керак. Агарда ғалаба қозонадиган бўлсак, гуруҳдаги вазиятимизни яхшилаб олган бўлардик. Эртанги учрашув иккала жамоа учун ҳам қийин ўтади. Қайси жамоанинг концентрацияси юқори бўлса, ўша ғалаба қозонади деб ўйлайман.

- Ўтган турда "Насаф" мағлуб бўлди. Ўша ўйинда "Насаф"на нима етишмади деб ўйлайсиз?

Космин Олариу: - Шаржадаги ўйин тенг курашлар остида ўтди. 60-65 дақиқа мобайнида биз рақиблардан кўра яхшироқ ўйнадик. "Насаф"нинг эса бир қанча асосий таркиб футболчилари майдонга тушмади. Бизда уч нафар асосий ҳимоячимиз ўйнамади, шу сабабли ярим ҳимояда ўйнайдиган футболчиларни мудофаада ўйнатгандик. "Насаф"нинг стадиони бизникига ўхшаш, улар биринчи марта бу стадионга келгани йўқ. Шу боисдан улардан бошқачароқ ўйин кутгандик. Умуман олганда "Насаф" қарши ҳужумларда тез ўйнайдиган жамоа. Шу сабабли ушбу баҳсга қаттиқ тайёрландик.

- "Насаф" "Шаржа"га қарши иккинчи мавсум ўйнамоқда. Ўшанда ҳам жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев эди. Рўзиқул Бердиевнинг ўша жамоаси ва ҳозирги жамоаси ўртасида қандай фарқ сезилди, қандай ўзгаришлар бўлди деб ҳисоблайсиз?

Космин Олариу: - Фарқ катта. Футбол йилдан-йилга ўзгариб бормоқда. Бирор жамоа шундай пайтда бир-биридан фарқ қилади. Жамоа менталитети, услуби ўша-ўша, лекин техник ва тактик томондан ўзгаришлар бўлади. Шу сабабли ўзгаришлар катта.

- Иккита саволим бор: Миралем Пьяничнинг ҳолати қандай? Эртанги учрашувда жамоанинг ғалабаси учун имкониятларни қандай баҳолайсиз?

Космин Олариу: - Пьянич жароҳатланган. Уни хавф остига қўйишни истамадик ва шу сабабли эртанги учрашувда ўйнамайди. Олдинда чемпионат доирасида бизни қийин ўйинлар кутиб турибди. Футболчиларнинг соғлиғи билан таваккал қила олмаймиз. Ўйинга кучли тайёрландик, бу ерга ғалаба учун келдик. Қийин ўйин кутиб турибди, лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам биз ғолиблик учун майдонга тушамиз.

- "Шаржа" ОЧЛда ўз олдига қандай мақсад қўйган?

Космин Олариу: - Гуруҳдаги бошқа жамоаларда ҳам плей-оффга чиқиш учун имкониятлари сақланиб турибди. Шу сабабли айни дамда биз ҳам гуруҳдан чиқишни ўйлайпмиз. Бошқа мақсадимиз йўқ, энг биринчиси гуруҳдан чиқиш.

- "Шаржа" учун қайси тактика қулайроқ - ҳимояда ётиб, ҳужумга ўтишми ёки ҳужумкорликми?

Космин Олариу: - Бу қийинроқ савол. Эртанги ўйинда кимлар ўйнашини ҳам билмаймиз. Таркибдан келиб чиқиб тактика танлаймиз. Ўзимизнинг ғояларимиз, услубларимиз бор. Барчасини ўйинга танланган таркиб орқали аниқлаймиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика