

Хитойда 80 кишининг ҳаётига зомин бўлган коронавирус сабабли икки давлат жамоалари иштирокидаги баҳс мухлисларсиз ўтади.
Маълумотларга кўра, икки клуб раҳбарияти бунга розилик жавобини берган. Демак, "Шанхай СИПГ" - "Бурирам Юнайтед" учрашуви эртага соат 12:00да Шанхайдаги 16000 мухлисга мўлжалланган "Yuanshen Sports Centre" стадионида бошланади.



