Koronavirus Info. Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 225 нафарга етди

Tolibjon Qosimov
19 апр 2020
Телеграмдаги расмий "Koronavirus Info" каналидаги энг муҳим хабарларни тақдим этиб борамиз.

Бугун Бухоро вилояти ихтисослашган тиббиёт муассасасидан 10 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор буткул соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Соғайганларнинг 9 нафари эркак, 1 нафари аёл. Уларнинг 3 нафари Самарқанд вилоятидан, 2 нафари Қашқадарё вилоятидан, Тошкент шаҳри, Навоий, Сурхондарё, Жиззах ва Андижон вилоятларидан эса 1 нафардан.

Беморлар орасида энг ёши каттаси 55 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 19 ёшда.

Тошкент шаҳридаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасида коронавирус инфекциясига чалинган навбатдаги 10 нафар бемор буткул соғайди.

Тузалганларнинг 6 нафари пойтахтдан, 3 нафари Тошкент вилоятидан ва 1 нафари Қашқадарё вилоятидан.

Беморларнинг 6 нафари эркак, 4 нафари аёллар. Улар орасида энг ёши каттаси 61 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 13 ёшда.

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан илк бор коронавирус инфекциясига чалинган 11 бемор буткул соғайди.

Беморлардан 7 нафари эркак, 4 нафари аёл. Улардан 4 нафари пойтахтимиздан, яна 4 нафари Тошкент вилоятидан, 2 нафари Фарғона ва 1 нафари Андижон вилоятидан. Энг ёши каттаси 51 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 23 ёшда.

Ҳозирга қадар юртимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 225 нафар бемор тўлиқ соғайди.



#уйдақолинг

#ваҳимасизкарантин


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia