

Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида коронавирус инфекциясига чалинган беморлардан яна 14 нафари буткул соғайди ва Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.
Соғайган беморларнинг 10 нафари эркак, 4 нафари аёллардир.
Улардан 8 нафари пойтахтимиздан, 2 нафари Тошкент вилоятидан ва 1 нафардан Қорақалпоғистон Республикаси, Самарканд, Сирдарё ва Навоий вилоятларидан.
Беморлар орасида энг ёши каттаси 56 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 20 ёшда.
Шу тариқа, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 185 нафар бемор тўлиқ соғайди.
#уйдақолинг
#ваҳимасизкарантин



