

Ғолиб жамоа ғалабани номаъқул нишонлагани учун улардан соврин олиб қўйилди.
Турнирда ғалаба қозонган жамоа футболчиларидан бири кубок устига оёғини қўйиб расмга тушди.

Сурат хитойликларнинг ғазабига сабаб бўлди. Чэнду футбол ассоциацияси Жанубий Корея терма жамоаси футболчиларини жиддий ҳақоратда айблади ва ғолиблардан совринни олиб қўйишини маълум қилди. Улар ваъдасининг устидан чиқишди.
Корея футбол ассоциацияси жавоб тариқасида хитойлик ҳамкасбларига кечирим сўралган мактуб юборишди. Кейинроқ тармоқда Жанубий Корея U18 терма жамоаси бош эгиб кечирим сўрагани акс этган видео пайдо бўлди.





