Контега Англия терма жамоаси дарвозабони керак

Aslanov Jasurbek
18 ноя 2021
Мураббий франциялик посбонга ўринбосар топмоқчи.

"Тоттенхэм" клубининг дарвозабони Уго Льориснинг амалдаги шартномаси ушбу мавсум охирида ўз якунига етади. Дарвозабон ва клуб янги келишувга эришадган тақдирда ҳам, "шпорлар" франциялик дарвозабонга ўринбосар сифатида яна бир голкипер билан битим имзолашмоқчи.

Жамоа бош мураббийи Антонио Конте клубни инглиз дарвозабонлари билан кучайтирмоқчи. Асосий номзод эса Англия терма жамоаси посбони Жордан Пифорд бўлиб турибди. 

Пикфорд ушбу мавсумда 10 ўйин ўтказиб, уларнинг 3 тасида гол ўтказмаган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Telegraph