Конте яна "Ювентус"га қайтиши мумкин

Omonjon To`xtamirzayev
27 мар 2025, 12:44
"Наполи" бош мураббийи Антонио Конте иккинчи бор "Ювентус" бошқарувини қўлга олиши мумкин.

Маълум бўлишича, Турин клуби мураббийни қайтаришни орзу қилмоқда ва ёзда буни амалга ошириш ниятида.

Эслатиб ўтамиз, Конте "Ювентус"ни 2011 - 2014 йиллар давомида бошқарган, бундан ташқари 1991 - 2004 йиллар оралиғида клуб шарафини футболчи сифатида ҳам ҳимоя қилган.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: DAZN