UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  0 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  0 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  0 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  5 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  19 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  2 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  0 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  18 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2 13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  6 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  17

Конте: "Хвича "Наполи"дан уни сотишларини сўради. Мен хафаман" Янгиликлар

Конте: "Хвича "Наполи"дан уни сотишларини сўради. Мен хафаман"

Хвича Кварацхелия "Наполи"дан уни қўйиб юборишларини сўради.

Бу ҳақда неаполликлар бош мураббий Антонио Конте маълум қилди.

"Гап муҳим футболчи ҳақида кетмоқда, ёзда клуб президенти билан суҳбатлашиб, баъзи асосий футболчиларни сақлаб қолиш борасида кафолат олишга уринган эдим. Кварацхелия кетишни хоҳлаган бўлсада, мен буни устида ишлаб, ўзим истаганларни сақлаб қолгандим.

Хвича яқинда уни сотишни сўради. Хафаман, бу ҳудди кутилмаганда жала қуйиб юборгандк. Мен уни михлаб қўйгандек таассурот уйғотмоқчи эмасман.

Ёзда уни лойиҳа сифатида сақлаб қолишга умид қилгандим, аммо қишда ҳаммаси ўзгарди. Биз муҳим ўйинчидан маҳрум бўляпмиз" - деди Конте.

Маълумотларга кўра, Хвича Кварацхелия тез орада ПСЖ футболчисига айланади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика