

"Футболчиларнинг хоҳиши ва реакциясини кўриш ёқимли бўлди. Улар спортча жаҳл қандай бўлишини кўрсатиб беришди - футболчиларнинг кўзларида ғалабага бўлган ташналикни кўрдим. Ғалаба жуда муҳим бўлди. Метин ирода намойиш қила олдик.
0:2 пайтида бизда вақт бор деб ҳисобладим. Ғалаба учун етарлича имконият ва вақт бор эди. Жуда ёмон ўтган биринчи бўлимдан кейин йигитларга барчаси ўз қўлимизда эканлигини айтдим. Якунда улар мағлубиятни ғалабага айлантира олишди", - деди Конте.



