Конте: "Мураббийлик ишида доимо чемоданингиз билан юришингиз керак"
21 фев 2018 17:43
Янгиликлар
Конте: "Мураббийлик ишида доимо чемоданингиз билан юришингиз керак"
"Челси" бош мураббийи Антонио Конте ўзининг тез орада истеъфога чиқиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.
"Натижалар ёмонлашса ОАВ доимо истеъфо ҳақида ёзишни бошлайди. "Бёрнли"га ютқазганимиздан сўнг кетишим борасида маълум қилишди. Бунда муаммо кўрмаяпман, менга босим ёқади. Асосийси бу футболчиларга таъсир қилмаса бўлди. Аввал ҳам айтганман, шартномам 2019 йилнинг ёзида якунига етади ва уни ҳурмат қиламан. "Челси"да бахтлиман, бироқ иккала томонда ҳам шундай бўлиши керак.
Мураббийлик ишида доимо чемоданингиз билан юришингиз керак. Бу ерда қолмоқчиман, аммо агар нимадир ўзгарса, воқеалар ривожи учун бир нечта вариант бўлади" - дейди Конте.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди
"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди
Фикрлар