Конте "Интер" раҳбариятидан 2 футболчини сотиб олишни сўради

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, Миланнинг "Интер" клуби бош мураббийи Антонио Контенинг трансфер режалари маълум бўлган.

Италиялик мутахассиснинг асосий трансфер мақсадлари қуйидаги футболчилар ҳисобланади: "Челси" ярим ҳимоячиси Нголо Канте ва "Барселона" хавбеки Артуро Видаль. 

Аввалроқ Конте "нерадзуррилар" раҳбариятидан жамоани кучайтириш учун 180 млн евро сўрагани ҳақида хабар қилинганди.


Манба: La Gazzetta dello Sport