Конте Елизавета II ҳақида: "У вафот этмайдигандек туюларди. Унинг энди йўқлигига ишониш қийин бўлди"
13 сен 2022 17:15
Янгиликлар
Конте Елизавета II ҳақида: "У вафот этмайдигандек туюларди. Унинг энди йўқлигига ишониш қийин бўлди"
"Сўнгги кунларда Англияда содир бўлган воқеалар – бу ғайриоддий воқелик. Ростини айтсам, пайшанба куни биз ҳаммамиз ғамгин эдик, чунки гап ватанга муносиб равишда хизмат қилган инсон ҳақида бормоқда.
Жума куни оддий одам каби Букингем саройига бордим, чунки мен ростан ҳам оддий одамман. Мен буни уни бутун умримиз давомида эслашимиз кераклигига ишонганим учун қилдим. Бундай лаҳзани бошдан кечириш жуда ачинарли, лекин айни пайтда бу алоҳида вақт, чунки қиролича вафоти ҳақида гап кетяпти. У 96 ёшда эди. Ростини айтсам, унинг энди йўқлигига ишониш қийин бўлди, чунки у вафот этмайдигандек туюларди.
Лондондалигимда бундай лаҳзани бошдан кечирганимни доим қалбимда сақлайман. Қироличани умрим давомида эслаб юраман", – деди Конте "Спортинг" билан ўйин олдидан.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар