Конте "Челси"га италиялик мураббийни таклиф қилмоқчи, раҳбарият эса - инглиз
05 апр 2017 13:14
Янгиликлар
Конте "Челси"га италиялик мураббийни таклиф қилмоқчи, раҳбарият эса - инглиз
"Челси" бош мураббийи Антонио Конте жамоага Стив Холландни ўрнини эгаллайдиган италиялик мутахассис таклиф қилмоқчи.
Холланд жорий мавсум якунланиши билан клубни тарк этади ва Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт ёрдамчисига айланади.
Конте Холланд ўрнига италиялик мураббийни таклиф этмоқчи, бироқ "Челси" раҳбарияти бошқа фикрда. Лондон клубидагилар маҳаллий мутахассис билан ишлашни маъқул кўришяпти.
Эслатиб ўтамиз, "Челси" Антонио Конте билан шартномани узайтириш борасида музокаралар ўтказмоқда. Клуб эгаси Роман Абрамович италиялик мутахассиснинг ёзги трансфер ойнасидаги ҳар қандай истагини амалга оширишга тайёр.
Ўхшаш янгиликлар
11:24
"Галатасарой" Рюдигерни қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Реал"нинг 32 ёшли ҳимоячиси таклифларга очиқ 3
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар