

– «Интер» ЕЧЛда «Шахтер» билан икки марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади, август ойида Европа лигаси ярим финалида шу жамоани 5:0 ҳисобида мағлуб этганди.
– Улар бизга қаршилик кўрсатиш учун тактикани ўзгартиришди. Улар августда 0:5 ҳисобида ютқазишганидан кейин тактикани ўзгартиришди. Савол беришдан олдин ўйлаб ол, – деб жавоб берди Конте ПСЖ директори Леонардонинг турмуш ўртоғи Анна Бильонинг саволига.
Кейинги саволни машҳур италиялик мураббий Фабио Капелло берди.
– Нимадир ўхшамаса сизда Б план борми?
– Б план бор, аммо бу ҳақда гапирмайман. Акс ҳолда фожеа бўлади. Сабаби уни ҳам билиб олишади ва қарши усул топишади, – деди Конте.
«Интер» B гуруҳида битта ғалабага эришиб тўртинчи ўринни банд этди.



