

"У доимо қўлимга тушиб қолади! Бурчак тўпи узатилаётганда футболчилар позициясини ўзгартиришим керак эди, чунки иккинчи корнер пайтида "Арсенал"нинг 6 футболчиси олдинга чиқди ва биз уларнинг бирини жарима майдончаси четида ёпа олмадик. Жуда хавфли вазият бўлди.
Футболчиларимга бақиришга ҳаракат қилдим ва ёрдамчимга ушбу маълумотни уларга етказишни айтдим. Буни уддалай олмадик ва гол қўйиб юборишимиз хавфи катта эди. Анжело бундай вазиятларда ҳис-туйғуларга бой бўлишимни яхши билади. Фақат футболчилар эмас, мураббийлар ҳам бор эътиборни ўйинга қаратишини истайман, чунки ғалаба ва мағлубиятда ҳамма айбдор бўлади" - дейди Конте.



