

Гап шундаки, ушбу мутахассис жуда қаттиққўл бўлиб чиқди. Бу ҳолат жамоадагиларга маъқул келмаган. Бунинг ортидан жамоа футболчилари бош мураббийга қарши ишлар қилишмоқда ва кийим алмаштириш хонасидаги атмосфера ҳам бузилган.
Консейсау бир ой олдин жамоа бошқарувини қўлига олганди. Унинг қўл остида "Милан" 8 ўйинда қатнашиб, 5 ғалаба, 1 дуранг ва 2 мағлубият қайд этди.



