

Бугун, 29 август куни Монакода Конференциялар Лигасининг 2025/26 йилги мавсуми асосий босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди, шундан сўнг барча 4 саватчанинг жамоалари маълум бўлиб улгурди.
Биринчи тур ўйинлари 24 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Конференциялар Лигасининг амалдаги ғолиби "Челси" бўлиб, ҳал қилувчи ўйинда "Бетис"ни мағлуб этган эди (4:1).
Мусобақа финали 2026 йилнинг 27 май куни Лейпцигдаги "Ред Булл Арена"да бўлиб ўтади.



