UZ

Сўнгги янгиликлар

18:59Футзал. Ўзбекистон Россияга қарши ўйинда даҳшатли камбэк қайд этиб, ғалабага эришди  2 18:47Азиз Амонов — "Динамо" футболчиси  2 18:25"Арсенал" мухлислари учун хушхабар  0 17:39"Насаф": Шароф Муҳитдинов билан шартнома узайтирилди  1 16:46Филипе Луис Европа клубини бошқармоқчи  5 16:06"Ливерпул" Бразилиянинг ёш иқтидорларидан бирини нишонга олди  1 14:5241 ёшли Тьяго Силва эркин агентга айланди  1 13:58Рауф Инилеев: "Мундиал арафасида ҳеч ким жароҳат олмаслиги муҳим, чунки захирамизда бошқа Шомуродов, Юсупов ва Ҳусанов йўқ"  10 13:55Пауло Дибала энди "Рома"га керак эмас  3 13:22“Рома” Мадрид клуби ўйинчисини қишда ўзига жалб қилмоқчи  0 13:02TVCOM'да бугунги тақвим: OCTAGON 83 жанглари ва бошқалар  0 12:43Норчаев Германияда операция қилинди. У қачон сафга қайтади?  3 12:11МЮ ва "Ньюкасл" португалиялик ярим ҳимоячи учун кураш олиб боради  3 11:38"Ман Сити" хавбеки Эчеверри бошқа клубларга ҳам қизиқ. "Байер"даги ижара ўйин амалиёти етишмаслиги сабабли бекор қилиниши мумкин  0 11:26"Ғазалкент" футбол клуби қайтди   6

"Komm Mit" ва "CA" раҳбарлари келишувга эришдилар Янгиликлар

"Komm Mit" ва "CA" раҳбарлари келишувга эришдилар

Теглар :  Championat.asiaKomm Mit
Европада ўз ўрнига эга бўлган "Komm Mit" компанияси, Германияда болалар футболи бўйича мусобақа ўтказадиган биринчи рақамли ташкилот ҳисобланади.

Уларга Италия ва Голландияда етарлича рақобат қиладиган компаниялар мавжуд, аммо Германияда ташкилот энг кўп мижозга эга. Шунинг учун мазкур компания ва "CA" ўртасида йўлга қўйиладиган ҳамкорлик биз учун жуда катта аҳамият касб этарди.

Нодирхўжа Юлдашев ва компания директори Флориан Хойшмид ўртасида кечган музокаралар, якунда икки ташкилотнинг ўзаро ҳамкорликда фаолият олиб бориши билан якунига етди.



"Мен кутган учрашув бўлиб ўтди. Аввало бу компания ташкилотимизнинг хатига жиддий қараб, унга ўз вақтида жавоб берганидан хурсанд бўлган эдик. Чунки бу компаниянинг Европада тутган ўрнидан хабардор эдик. Ҳудди бу, бизнинг бирорта жамоамиз "Бавария" билан ҳамкорликни йўлга қўйганидек гап. Тез кунларда биз билан ҳамкорлик қилувчи жамоаларга "Komm Mit" томонидан тақдим этилган турнирларни берамиз. Клубларимизга бу мусобақалар нарх борасида ҳам маъқул келиши аниқ. Чунки айнан шундай суммага кучли бўлмаган мусобақаларда иштирок этиб келаяпмиз. Европа, барибир Европа", - дейди Нодирхўжа Юлдашев.



Ўз навбатида, жаноб Хойшмид ҳам ҳамкорлик борасидаги фикрларини билдириб ўтди:
 
- Ўзбекистон жамоаларининг бизнинг турнирларда иштирок этиши қизиқ бўлади. Мамлакатингиз ҳақида яхши ахборотга эгаман. Кейинчалик бизнинг мижозлар ҳам "CA" томонидан ташкил этиладиган турнирларда иштирок этишлари мумкин. Бунга вақт керак бўлса-да, амалга оширса бўладиган иш. "Komm Mit" болалар футболи йўлида барча таклифларни қабул қилади.


Рейтинг: +55   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика