Азалий рақибларнинг тўқнашуви доимо кескин курашларга бой тарзда ўтиб келган. Бўлажак баҳсга ҳам ҳар иккала футболчилари жиддий ҳозирлик кўраётган бўлса ажаб эмас. Ушбу ўйинни Қўқон шаҳридаги “Марказий” стадионда ўтказилиши тўғрисида хабарлар урчий бошлаганди. Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида “Нефтчи” клуби раиси Комилжон Мирзабоев билан боғландик.
- Жамоамизнинг “Пахтакор”га қарши кечадиган ўйини Қўқонда ўтказилади деган гаплар асоссиз. Чунки “шерлар” билан учрашув Фарғона шаҳридаги “Қиргули СК” стадионида ўтиши деярли аниқ бўлиб улгурди. Баҳсдан олдин чиқариладиган реклама афишаларига ҳам учрашув жойини айнан “Қиргули СК” стадионида деб ёзилган. Ўйин бошланиш вақти 15:00га белгиланган - дейди Мирзабоев.
Исломбек Рустамбеков