Колумбия ТЖга бош мураббий тайинланди

Eldor Akmurzayev
14 янв 2021
Рейнальдо Руэда чоршанба куни Чили термаси бош мураббийи лавозимидан озод этилганди.

Бугун эса 63 ёшли мутахассис Колумбия ТЖ устозига айланди.

Руэда фаолиятида икки бор колумбияликларни бошқарган. 2002 йил у термага вақтинчалик мураббий бўлган бўлса, навбатдагиси 2004-2006 йилларга тўғри келади.

Рейнальдо Руэда Карлуш Кейрушнинг ўрнини эгаллади. Кейруш қониқарсиз натижалар туфайли 2020 йил декабрида истеъфога чиқарилганди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/FCFSeleccionCol