"Наполи" келаси ёзда "Лилль" ҳимоячиси Мандава билан текинга шартнома имзолаши мумкин

Alisher
27 ноя 2021
"Наполи" "Лилль" ҳимоячиси Рейнилдо Мандавага қизиқмоқда.

27 ёшли мозамбиклик футболчи француз клуби билан 2022 йилнинг июнига қадар мўлжалланган шартномасини узайтириш борасида келиша олмаяпти.

Неаполликлар ўйинчига 4 йиллик шартнома ва йилига 1,5 млн евро маош таклиф қилишмоқда.

Мандава 2021/22 йилги мавсум "Лилль" таркибида 17та ўйинда майдонга тушди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira