Колумбия – Кот-д’Ивуар. Сере Ди отасининг ўлими ҳақидаги хабарни эшитишга қарамасдан майдонга тушди

Aziz Tukhtamuradov
20 июн 2014
Кот-д’Ивуар терма жамоаси футболчиси Сере Ди ўйин бошланишига оз қолганида отасининг ўлими ҳақидаги хабарни эшитди...

Ўйин олдидан 29 ёшли футболчи юрти мадҳияси бўлаётган пайти кўз ёшларини яшира олмади.

Ҳимоячилар Серж Орье ва Дидье Зокора ўйин бошланишидан аввал уни юпатишга ҳаракат қилишди.

У майдонда 73 дақиқа ўйнади. Кейин эса Матис Боллига алмаштирилди.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru