Кокорин ва Мамаевга шаҳар суди ҳам ёрдам бермади

Aslanov Jasurbek
26 фев 2019
Бугун, 26 февраль куни Москва шаҳар суди Тверь судининг Александр Кокорин ва Павел Мамаевни яна 2 ой қамоқда ушлаб туриш қарорини кўриб чиқди.

Олдинроқ, футболчи адвокатлари ушбу қарор бўйича апелляция берган эди.

Москва шаҳар суди қарорни сақлаб қолди, футболчилар қамоқ жазосини ўташда давом этишади.

Эслатиб ўтамиз, ака-ука Кокоринлар, Мамаев ва Протасовицкий 8 октябрь куни Москвада иккита жанжал кетлтириб чиқарган эди. Бунинг оқибатида 3 киши жабрланди. Суд жиноятчиларга 2 ой қамоқ жазоси тайинлаганди, кейинроқ бу муддат яна 2 ойга узайтирилганди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com