Кобби Майну сафга қайтди

Administrator
9 апр 2025
Футболчи МЮнинг умумий гуруҳ машғулотларига қайтди.

Майну жароҳатидан сўнг МЮнинг умумий гуруҳи машғулотига қайтди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълум қилмоқда. 19 ёшли ярим ҳимоячи 2 ойдан ортиқ вақт давомида ўйин майдонига тушмаганди. 

Майну 15 февраль куни "Манчестер Юнайтед" машғулотида жароҳат олган эди - дастлаб у тахминан икки ҳафта майдондан четда қолиши кутилганди, кейин эса бу муддат чўзилиб кетди. 19 ёшли ярим ҳимоячи сўнгги марта 7 февралда "Лестер"га қарши ўйинда майдонга тушган эди.


AdministratorМуаллиф
Манба: x.com/fabrizioromano