

"Calciomercato" хабарига кўра, римликлар 19 ёшли футболчи билан шартнома имзолашга тайёр туришибди. Бироқ томонлар трансфер нархини белгилай олишмаяпти. "Рома" Жастин учун 15 млн евро тўламоқчи, "Аякс" эса 20 млн сўрамоқда.
2017/18 йилги мавсумда Клюйверт "Аякс" таркибида 36 учрашувда қатнашиб, 11 гол киритди.
Олдинроқ Жастин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши борасида хабарлар тарқаганди.



