Ироқнинг ёш юлдузи Али Жасим А Серияга ўтмоқда

Tolibjon Qosimov
19 июн 2024
Ироқлик 20 ёшли Али Жасимни ўзбек футболи ишқибозлари U-20, U-23 ва катталар ўртасидаги Осиё кубоги орқали хши танишади.

Айни пайтда Ироқнинг "Эйр Форс" жамоасида тўп тепаётган 2004 йилда туғилган иқтидор билан Италиянинг "Комо" жамоаси келишувга эришди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди. "Комо" ва футболчи ўзаро шахсий шартнома шартларини келишиб олишган. Тез орада ҳар иккала клуб келишиб олишлари кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Комо"ни собиқ футболчи Сеск Фабрегас бошқаради. Улар ортда қолган мавсум А Серия йўлланмасини қўлга киритишган.


Эслатиб ўтамиз, Али Жасим бу мавсум ОЧЛда 4та, Ироқ Юлдузлар лигасида эса 9та гол уришга муваффақ бўлган.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: x.com/FabrizioRomano